Аллергия билан оғриган ҳар бир инсон ўз дардининг тезроқ давоси топилишини истайди. Аммо, афсуски, бугунги кунда аллергияни тўлиқ даволаб бўлмайди. Тўғри, иммунитет реакциясини ўзгартириш ва организмнинг аллергенга қаршилигини ошириш мумкин ва шу орқали организм аллергиянинг ҳалокатли таъсирига янада самаралироқ қаршилик кўрсатишни ўрганади.

Сўз аллергенга хос иммунотерапия (АСИТ) ҳақида бўлиб, келинг, бу ҳақда батафсилроқ гапирсак.

Таблеткалар ва бошқа препаратлар фақатгина аллергия аломатларини енгиллаштириши хаммамизга маълум.  

Ўз навбатида, аллергенга хос иммунотерапия аллергенларга қаршиликни ишлаб чиқара олиши мумкин бўлиб, ушбу даволаш усули жуда самарали ва аллергияни пасайтириши, баъзи ҳолларда эса аллергия белгиларидан бутунлай халос бўлишга таъсир кўрсатиши мумкин. Кўпинча АСИТ гул чанги (поллиноз) ёки маиший турмуш аллергияларида ишлатилади.

АСИТ процедураси ёрдамида аллергияни даволаш мумкинми?

Аллергияга қарши иммунитетнинг ўзгариши қандай ишлайди.

Аввало, муҳим ўрин тутган – сабабчи аллергенни аниқлаб олиш ва АСИТ процедурасига қарши кўрсатмалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим. 

АСИТ аллергенларнинг аста-секин ортиб бораётган дозаларини организмга кетма-кетликда киритишни англатади.

Бу процедура касалликнинг дастлабки босқичларида энг самарали ҳисобланиб, 5 ёшгача бўлган болалар учун тавсия этилмайди.

Даволашнинг дастлабки босқичида аллергеннинг юборилган дозалари аста-секин ошиб боради ва қўллаб-қувватлаш босқичида (3 йилдан 5 йилгача) аллергеннинг бир хил дозаси қўлланилади.

Шуни эсда тутиш керакки, аллергияни бу терапия билан даволаш мумкин эмас, аммо бу ҳолатни енгиллаштириш ва узоқ муддатли ремиссияга эришиш мумкин.