Иссиқликка аллергия. Белгилари ва даволаш

Кўпчилик иссиқликка аллергияни қуёш аллергияси билан аралаштириб юборишади. Бироқ, улар ўхшаш аломатларга эга бўлса-да, турли хил ҳодисалардир.

Қуёш аллергияси − терининг ултрабинафша нурланишига реакцияси. Ўз навбатида, иссиқликка аллергиянинг ривожланиши тана ҳароратининг ошиши туфайли юзага келаиб, бундан ташқари, терининг қизариши, шишиши ва ҳатто кичик қичима пуфакчалари кўринишида ўзини намоён қиладиган холинергик эшак еми деб аталади. 

Иссиқликка аллергия хавфи аччиқ овқатларни истеъмол қилиш, жисмоний фаолликнинг ошиши ва оғир ҳиссий стресслар туфайли юзага келади. 

Болалар ва ёшлар, шунингдек, сезгир терига эга кекса одамларда иссиқликка аллергия кўпроқ кузатилади. 

Иссиқликка аллергия  белигилари

• Тери қопламасининг қизариши

• Бош айланиши

• Тери тошмаси

Иссиқликка аллергиянинг аниқ белгиси шундаки, салқин хонага ўтганда юқоридаги белгилар заифлашади ёки бутунлай йўқолади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам юқоридаги аломатларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Дарҳол мутахассисга мурожаат этиш лозим. Акс ҳолда, жиддий тери инфекциясини олиш хавфи мавжуд.

Иссиқликка аллергия. Қуёш аллергиясидан фарқлари.

Иссиқликка аллергиядан қандай ҳимояланиш керак

• табиий матолардан тикилган енгил ва кенг кийимларни кийиш;

• иссиқлик ва тўғридан-тўғри қуёш нурида узоқ вақт туриб қолишдан сақланиш,

• кондиционерли хоналарда кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилиш;

• кўп сув ичиш,

• нам салфеткалар билан совиб туриш;• юзни салқин сув билан тез-тез ювиш ёки душ қабул қилиш.