Супрастин ва Супрастинекс бугунги кунда энг машҳур аллергияга қаршидориларидандир. Бироқ, «Супрастиннинг Супрастинексдан қандай фарқи бор?», деб ҳали ҳам кўп одамлар сўраб қолишади. Дори воситаларининг номлари жуда ўхшаш бўлса-да, улар бир қатор муҳим, аҳамиятлифарқларга эга.
Супрастин – бу ўтган асрнинг ўрталарида пайдо бўлган 1-авлод аллергияга қарши препарати ҳисобланадива яхши самара бериши туфайли бугунги кунгача маълум ва оммавий препарат бўлиб қолмоқда.
Супрастиннинг ўзига хос фарқли жиҳатлари:
- Қисқа амал қилиш муддати – 3-6 соат. Таққослаш учун, Супрастинекс 24 соат ичида таъсир этишдадавом этади;
- Баъзи алоҳида ҳолларда тинчлантирувчи ва уйқу чақириш таъсирини, самарасини келтириб чиқаради.
Умуман олганда, Супрастин тез ва самарали таъсир қилади. Шунинг учун, бу антигистамин препаратдан,беморда аллергик реакция тез пайдо бўлганда ва оғир кечганда, шошилинч даволаш воситаси сифатидафойдаланиш мумкин.
Энди эса аллергияга қарши дориларнинг учинчи (ҳозирги вақтда энг охирги) авлодига тегишли Супрастинекс ҳақида гапирсак ҳам бўлади. Супрастинекснинг фаол моддаси Левоцетиризин бўлиб, у аллергия билан курашишда учта асосий, ҳал қилувчи самарага эга:
- Аллергия ривожланишининг олдини олади;
- Аллергия белгиларини енгиллаштиради;
- Яллиғланишлар билан курашади.
Шундай қилиб, Супастинекс олдинги авлодлар дори воситаларининг камчиликларидан ҳоли ва хавфсизроқ ҳисобланади. Энг муҳими эса, мавсумий ва йил давомидаги ринит ва конъюнктивит кабиларни даволашни ҳам ўз ичига олган, узоқ муддатли даволаниш учун жуда мосдир. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Супрастин тўсатдан қўзғаладиган ҳамда оғир кечадиган аллергик реакцияларнинг ривожланишини тезда тўхтатувчи “сеҳрли таёқча” бўлиб қолаверади.