Шамоллаш ва аллергия бир хил аломатларга эга. Шунинг учун кўпчилик характерли фарқлармавжуд бўлса-да, аллергик йўтални шамоллаш билан аралаштириб юборишади . Одатда, вируслар шамоллашнинг қўзғатувчисиҳисобланади. Шамоллаш аломатларига бурун битиши, томоқ оғриғи, йўтал, юқори иситма киради. Ўз навбатида, аллергик реакция аллергенлар — гулчанглар, чанг, уй ҳайвонлари юнги ва моғорга қарши иммунитет реакциясидан келиб чиқади . Аллергия аломатлари — тумов, аксириш, кўзнингқичиши ва балғамсиз йўтал киради. Ўйлаб кўринг, агар аломатлар ҳар йили бир вақтнинг ўзида юзага келса, сизда мавсумий аллергиякузатилаётган бўлиши мумкин. Қандай бўлмасин, аниқ ташхис қўйиш учун шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.
Аллергик йўтални шамоллашдан қандай ажратиш мумкин
Совуқ ҳавода — кузда ва қишда шамоллаш аломатлари тез-тез учрайди. Бу вируслар фаоллигининг энг юқори давридир. Ўз навбатида, аллергик аломатлар кўпинча баҳор ва ёзда, гулчанги ва моғор атроф-муҳитда кенг тарқалганда пайдо бўлади.
Шунингдек, касалликнинг давомийлиги ва интенсивлигига эътибор қаратиш лозим. Шамоллашнинг ўртача давомийлиги 7-10 кун. Аллергия аломатлари одатда 2-3 ҳафта давомида ноқулайлик туғдириши мумкин.
Шамоллаш йўтали белгиларининг интенсивлиги ва динамикаси кўпинча аллергик йўталдан фарқ қилади. Шамоллаш одатда безовталиква бурун битиши билан бошланиб, сўнгра йўтал, томоқ оғриғи ва иситмага айланади.
Аллергия бўлса, аломатлар касалликнинг бошидан охиригача ўзини янада изчил намоён қилади. Жуда камдан-кам ҳолларда ҳаёт учунхавфли бўлиши мумкин бўлган оғир ҳолатлар ривожланади. Биз кучли аллергик реакция – анафилакси ҳақида гапирмоқдамиз. Бу ердасизга шошилинч тиббий ёрдам керак бўлади.
Аллергик йўтал ва шамоллаш ўртасидаги бошқа фарқлар
Агар ажралмаларнинг табиати ҳақида гапирадиган бўлсак, шамоллашда, шилимшиқ кўп миқдорда ажралиб чиқади. Одатда, улар қуюқ, шаффоф ёки сарғиш рангга эга. Аллергияда бурундан шаффоф рангдаги ажралмаларнинг келиши кўпроқ сувли тузилиш билантавсифланади. Гарчи шуни таъкидлаш керакки, ажралма ранги ҳар доим ҳам аллергия ёки шамоллаш белгиси бўлиб ҳисобланмайди. Чунки иккинчиси турли хил ссенарийларга мувофиқ ривожланиши мумкин.
Шамоллашнинг яна бир белгиси — юқори ҳарорат. Одатда, ҳарорат — бу организмнинг шамоллаш ёки грипп каби юқумли жараёнларгақарши реаксияси. Аллергия ҳолатида бу жуда кам учрайди.
Шунингдек аллергияга хос бўлган қичишиш ва қизариш мавжудлигига ҳам эътибор қаратиш лозим. Шу сабабли, агар сизда тошма, эшакеми, шиш, сувланаётган кўзлар, нафас олиш қийинлашуви ёки хириллашлар бўлса, бу аллергик реакцияни кўрсатиши мумкин.
Ниҳоят энди машҳур аломат — йўтал ҳақида гаплашамиз. Аллергия туфайли қуруқ йўтал нафас йўлларига аллергеннинг кириб бориши туфайли юзага келади. Ўз навбатида, шамоллаш вақтида йўтал кўпинча кўп миқдорда балғам ажралиши билан бирга келади.
Хулоса қилиб айтганда, агар томоқ оғриғи бўлса, уни дарҳол шамоллаш аломатига йўймаслик керак. Ўзингизни тингланг. Сизда қуйидагиаломатлар пайдо бўладими: бош оғриғи, томоқ оғриғи, иситма, бурундан қуюқ оқмалар келиши, балғамли йўтал, ҳолсизлик? Унда, эҳтимол, сизда ҳақиқатдан ҳам шамоллаш кузатилмоқда.
Аммо агар аломатлар қуруқ йўтал, бурундан сувли оқмалар, қичишиш ва қизариш билан тавсифланадиган бўлса, унда сизда аниқаллергия белгилари бор дейиш мумкин.Бироқ, ҳар қандай ҳолда, аниқроқ ташхис қўйиш ва тўғри даволаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш керак.