Инсон ошқозони танамиздаги кўплаб функцияларни бошқарадиган асосий органлардан биридир.
Ва тўғри овқатланиш кўплаб касалликларга қарши курашда муваффақият калитидир.
Бу баёнот аллергик реакциялар учун ҳам амал қилади.
Озиқ-овқат аллергияси диетаси сизни нохуш аломатлардан батартиб ва ишончли тарзда халос қилади ҳамда тез орада сиз ўзингизнинг севимли овқатларингизни диетангизга қайтаришингиз мумкин. Асосийси, буни босқичма-босқич қилиш лозим.
Энг самарали пархез — гипоаллергеникдир!
Гипоаллергеник пархез
Ушбу пархез, ўзлари алерген бўлмаган, аммо шунга қарамай, аллергик реакциянинг намоён бўлиши ва пайдо бўлишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган овқатларни истисно қилишга асосланган.
Худди шундай ишонч билан айтиш мумкинки, гипоалергеник пархез деярли барча аллергия турларида ёрдам беради. Унинг ёрдами билан сиз касалликнинг асл сабабини аниқлашингиз мумкин.
Овқатланишда эса физиологик жиҳатдан тўлиқ ва тежамкор бўлиш жоиз. Кунига тузнинг озгина чеклови мавжуд ва у 7 граммгача. Қайнатилган идишларданб фойдаланиш тавсия этилади. Мол гўшти, парранда гўшти ва балиқли шўрвалар булоннинг уч босқичда пиширилиши керак.
Бир кунда 6 марта озиқ-овқатларни қисман кичик қисмларда олиш керак.
Кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади. Аммо тананинг шишишини сезсангиз, суюқликни истеъмол қилишни чеклаш даркор.
Гипоаллергеник пархез учун рухсат этилган овқатлар:
Агар пархез давомидаги имтиёзлар ҳақида гапира бошласак, унда алоҳида пишириш усулларини эслатиб ўтиш керак.
Пишириш, қайнатиш (агар у гўшт бўлса, бульонни 2-3 марта қайнатиш яхшидир), минимал миқдордаги ёғ билан пиширишни танлаш ҳам яхшидир.
Рационни назорат қилишни янада қулайроқ қилиш учун озиқ-овқат кундалигини бошлаш ва кун давомида овқатланган ҳамма нарсани ёзиш муҳим. Бу диетани назорат қилиш ва тананинг тўғри ишлаши учун тўғри озиқ-овқат компонентларини истеъмол қилишни назорат қилишга ёрдам беради.
Гипоаллергеник пархез учун рухсат этилган озиқ-овқатларнинг нисбатан қисқа рўйхати:
* Қайнатилган ёғсиз мол гўшти;
* Дон ва сабзавотлардан тайёрланган ҳар хил шўрвалар;
* Кичик миқдорда зайтун ва кунгабоқар ёғи;
* Қайнатилган картошка
* Сува тайёрланган кашалар (гречкали, жўхори унли, гуручли);
* Янги узилган кўкатлар (петрушка, арпабодиён);
* Бодринг, кобачка;
* Пишган янги олма. Яшил навлар бунда афзалроқ;
* Енгил ширин ва шакарсиз чой;
* Қуритилган мевалардан шарбат;
* Тўлиқ донли, хамиртурушсиз нон, қўшимчалар ва хушбўй моддаларсиз нон.
Сиз тавсия этилган озиқланиш стратегиясига риоя қилинг! Ва ҳаммаси СУПРА бўлади!
Энг муҳими, нотўғри ташхис қўймаслик учун мутахассис билан маслаҳатлашишни унутманг!