Нима учун аллергия фойдали реакция, аллергияга қарши дориларнинг биринчи авлоди иккинчисидан қандай фарқ қилади, аломатлар тўсатдан пайдо бўлса нима қилиш керак ва мавсумий аллергия бўлса, қандай ечимни танлаш керак? Биз сизни нохуш аломатлардан ҳимоя қилиш учун аллергия бўйича тезкор қўлланмани тайёрладик.

Уй аптечкасида қандай аллергия препаратларини сақлаш керак

Бугунги кунда кўпчилик аллергия билан таниш. Ҳеч қачон ўзи буни бошдан кечирмаган киши эса, эҳтимол, бошқаларнинг бундан азоб чекаётганини кўрган.  Гул чангига, чангга, моғор, озиқ-овқат, ҳашаротлар чақиши, ҳайвонларнинг юнглари, уй кимёвий моддалари, косметика воситаларига аллергия бор… Аллергия ҳатто қуёшда ва совуқда ҳам пайдо бўлади. Шунинг учун кўплаб олимлар буни XXI асрнинг асосий касаллиги деб аташади.

Табиатда тез-тез содир бўлганидек, бу нохуш ҳодиса ўта фойдали механизмга асосланган. Иммунитет тизими мумкин бўлган хавфни – бегона молекулаларнинг танага кириб боришини кўради ва зарбани юмшатишга қарор қилади. Оддий жараёнларда иммунитет тизими етарли даражада реаксияга киришади: масалан, ари чақиши натижасида шиш пайдо бўлиши тўқималарда заҳарни суюлтириб, унинг концентрациясини камайтиради. Аммо баъзида иммунитет тизими жуда фаол таъсир кўрсатади ва шунда аллергия пайдо бўлади.

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази2 маълумотларига кўра, Россияда енг кўп учрайдиган аллергиязисмлаикларнинг гул чангига ёки поллиноз. Респондентларнинг 26% бунга дуч келишган. Мамлакатимиздаги ҳар бешинчи инсонда озиқ-овқат аллергияси кузатилади2Чангга ва уй ҳайвонларига реакциялар камроқ тарқалган. Аммо терак гуллашига аллергия эса мавжуд эмас. 

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази2 маълумотларига кўра, Россияда енг кўп учрайдиган аллергиязисмлаикларнинг гул чангига ёки поллиноз. Респондентларнинг 26% бунга дуч келишган. Мамлакатимиздаги ҳар бешинчи инсонда озиқ-овқат аллергияси кузатилади2Чангга ва уй ҳайвонларига реакциялар камроқ тарқалган. Аммо терак гуллашига аллергия эса мавжуд эмас. 

Эътироз билдиришингиз мумкин: ахир ҳар йили май ойининг охири – июн ойининг бошларида мен кўз ёшларисиз ва тумов бўлмасдан кўчага чиқолмай қолсам, қандай қилиб гуллаш даврида аллергия бўлмайди? Ҳақиқатан ҳам, терак гуллаши мавсумида аллергия мавжуд бўлиб, жуда кўп ноқулайликлар келтириб чиқаради. Аммо бу аллергия айнан гуллашнинг ўзига емас, балки у ташиб юрадиган турли хил гулчангларга боғлиқ. Тан олиш керакки, учиб юрувчи гуллар пари кўз ва бурунга тушиб, ундаги шиллиқ қаватларни безовта қилади ва вазиятни янада оғирлаштиради.

Бизнинг кенгликларда аллергик ринит уч фаслга эга бўлиб, биринчиси апрелдан майгача, дарахтларнинг гуллаш даврида. Иккинчиси – майдан июлгача, далаларда дон экинлари гуллаш чоғида ва учинчиси – ёзнинг ўрталаридан сентябргача, дала ўтларининг гуллаш даврида.

Уй аптечкасида қандай антигистамин препаратлари бўлиши керак

Агар озиқ-овқат аллергиясидан азият чекувчиларга яқинроқдан назар солинса, унда асосий сабабчилар деб озиқ-овқатлардан сигир сути, тухум, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, буғдой, соя, дарахт ёнғоғи ва ерёнғоқлар эканига гувоҳ бўламиз. Айтганча, ерёнғоқ умуман ёнғоқ синфига эмас, балки ловия бўлиб, шунинг учун улар ушбу антирейтингнинг алоҳида бандига киритилган. Агар ушбу рўйхатда бўлмаган маҳсулотга аллергиянгиз бўлса, ёлғизман деб ўйлашга шошилманг. Мутлақо гипоаллерген озиқ-овқат мавжуд эмас, шунинг учун бугунги кунда сизнинг тажрибангиз билан таниш бўлган одамлар аниқ бор.

Уй чанги — бу аллергенларнинг бутун аралашмаси бўлиб, умуман завқ бағишламайди.  Allergy, Астма & Immunology Research йирик иммунология журналида келитирилган маълумотларга кўра, аллергия билан оғриганларнинг 85 фоизи уй чанги билан боғлиқ ноқулайликни бошдан кечиришади3. Уй ҳайвонлари юнгларидан учадиган чанг эса бир хил даражада мураккаб таркибга эга: у 10 дан 20 тагача турдаги аллергенларни ўз ичига олади⁴.

Аллергик реакцияларнинг барча турлари, энг кенг тарқалганидан энг кам учрайдиганига қадар, умумий хусусияти: аллергия ҳеч қачон ҳордиқ олишга изн бермайди, кўплаб режаларни бузади, ҳаётдан завқланишга ва барча ишларга улгуриб қолишга тўсқинлик қилади.

Афсуски, баъзи ҳолларда ҳатто беш йилдан бери бирга яшаётган севимли уй ҳайвонингизга ҳам аллергия пайдо бўлади – шунчаки организм энди буни таҳдид сифатида кўра бошлайди. Ёки севимли егулик тўсатдан яллиғланиш ва тошмаларни келтириб чиқара бошлайди. Аллергия сизни иш кунининг ўртасида, таътилда ёки харидлар пайтида бехосдан тутиб олиши мумкин — пластикка аллергия тобора кенг тарқалмоқда.

Олимлар аллергия ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкинлигини ва 2025 йилга келиб, Европа аҳолисининг ярмига у ёки бу шаклда таъсир қилишини тасдиқлайдилар5.

Бахтимизга биз учинчи минг йилликда, ортиқча иммунитет реакциясини келтириб чиқарадиган механизм аллақачон яхши тушунилган даврда яшамоқдамиз. Бизга безовталик хусусиятини берувчи моддалардан халос бўлишга ундайдиган тез ёки ҳатто чақмоқ тезлигида ривожланувчи шиш, йўтал, аксириш, қичишиш ва бошқа жараёнлар учун Гистамин моддаси жавобгардир. Шунинг учун аллергияга қарши дорилар антигистаминлар деб номланади.

Уй тиббиёт аптечкасида қандай аллергия воситалари бўлиши керак

Бизнинг танамизда гистамин кулгили номи билан аталадиган «семиз ҳужайралар» тузилмаларида сақланади. Одатда улар ўзларини хотиржам тутадилар, аммо фавқулодда ҳолатларда улар ўз заҳираларини чиқариб, гистамин рецепторларига тушадилар ва бизда ҳаммаси яллиғланади, даҳшатли қичишади, қизариб кетади ва шишади. Йигирманчи асрнинг ўрталарида олимлар, агар биз ушбу рецепторларни блокировка қилсак, реакция бошланмаслигини ва биз аллергия ҳақида унутиб, тўлиқ яшашимиз мумкинлигини тушуниб етишди. Биринчи авлод антигистаминлари шундай яратилган эди.

Аллергияга қарши биринчи дори воситаларидан бири «Супрастин» савдо номи остидаги хлоропирамин бўлиб, у аллергия аломатларини енгиллаштириш учун мўлжалланган. У 15-30 дақиқада таъсир қилишни бошлайди⁶ ва мавсумий ринит, эшак еми, терининг қичиши, озиқ-овқат аллергиялари ва ҳашаротлар чақиши учун жавоб беради.

Тасдиқланган ва классик биринчи авлод воситаси бўлган «Супрастин», айниқса, тўсатдан симптомларни йўқ қилиш учун фойдалидир. Атиги битта ўрамини уй аптечкасида сақланг ва иккинчисини сумкангизда олиб юринг, шунда аллергия сизни ва яқинларингизни ғафлатда қолдирмайди.

Иккинчи авлод дорилари кўпроқ танлаб ҳаракат қилади. Улар уйқу чақирмайди, ўрганиб қолишга олиб келмайди ва аллергия мавсуми давомида узоқ муддатли фойдаланиш учун жавоб беради. Инновацион «Супрастинекс» 12 дақиқа ичида ҳаракат қила бошлайди⁷ ва кунига бир қабул қилиш орқали етарлича таъсир қилади. Бундан ташқари, «Супрастинекс»  2 ёшдан бошлаб болалар учун мос келиб, уларнинг ғамхўр ота-оналарига сезиларли даражада ёрдам беради.

«Супрастинекс» нинг фаол моддаси левоцетиризин бўлиб, иккинчи авлод дориларига қараганда, у тезроқ – 12 дақиқада⁷ таъсир эта бошлайди. «Супрастинекс»  шунингдек, юқори хавфсизлик профилига эга бўлиб, терапевтик дозаларда қабул қилинганда, уйқучанликка олиб келмайди8.

«Супрастин» и «Супрастинекс» — иммунология ва аллергология бўйича тўлиқ тажриба билан яратилган дори воситалари. Сиз исталган жойда ва исталган вақтда тўлақонли ҳаётдан баҳраманд бўла олишингиз  учун биз фармацевтикани ривожлантириш бўйича катта тажрибамизни умумлаштирдик.

Сизнинг ва фарзандларингизнинг ёнида сиз хоҳлаган барчаси бўлсин: мазали таомлар, севимли ҳайвонларингиз ва гуллаётган дарахтлар. Ўзингизни барча севимлиларингиз  билан ўраб олинг ва «Супрастин» и «Супрастинекс» уй аптечкангизда аллергия ҳақида ғамхўрлик қилсин.

1. Ananta medicare https://anantamedicare.com/en/news/news-of-world-medicine/who-the-xxi-century-will-become-the-century-of-allergy/

2. Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг аллергия бўйича ўтқазган сўровнома натижалари: https://wciom.ru/index.php?id=236&uid=9692

3. Allergy, Asthma & Research журналидан уй чанги билан боғлиқ ноқулайликлар бўйича маълумотлари:

https://www.eaair.org/search.php?where=aview&id=10.4168/aair.2013.5.2.68&code=9999AAIR&vmode=AONLY

4. Уй ҳайвонлари юнглари аллергенлари бўйича NAAF маълумотлари: https://www.naaf.no/ru/fokusomrader/allergi-og-overfolsomhet/——dyreallergi/

5. Европа Аллергология ва Клиник Иммунология Академиясининг маълумотларига кўра, 2025 йилга келибаллергия Европа аҳолисининг 50 фоизига таъсир қилади: https://www.eaaci.org/documents/EAACI_Advocacy_Manifesto.pdf

6. Супрастин таблеткаларини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалар

7. 50% беморларда Супрастинекс томчиларини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалар

8. Супрастинекс таблеткаларини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалар