Узоқ давом этган қордан сўнг, қуёш чиқиб, ҳаво ҳарорати кўтарилади ва шамоллашлар ортга чекинаётган бўлади, бироқ баъзида болаларда ҳали ҳам бурун оқиши ва йўталлар давом этади.
Сабаби нимада?
Баъзи ота-оналар буни шамоллаш деб билсалар, бошқалари эса бу болалар аллергияси эканлигини таъкидлайди.
Аллергия версиясидаги белгиларга кўра, боланинг тана ҳарорати нормал даражада, бироқ «шамоллаш» ҳар йили бир хил пайтда, айнан қорлар эриши вақтига тўғри келиши айтилади.
Шу сабабли ҳам ўзгармас ибора – «эрийдиган қорга аллергия» пайдо бўлди.
Ушбу сирли касалликнинг жуда аниқ белгилари мавжуд. ????????
6 хил белги
✔️ Кўзларда санчиқ, қичишиш, ёниш, ёшланиш
✔️Асабий қўзғалиш, чарчоқ, асабийлашиш
✔️ Бурундан кўп миқдорда шаффоф оқинди. Ёки тумовсиз, бурун битиши
✔️ Томоқдаги оғриқ. Кичкина болалар томоқларига бирор нарса тиқилаётганидан шикоят қилишлари мумкин
✔️ Қуруқ йўтал. Бу айрим вақтларда кам содир бўладиган йўтал ёки хириллаш аралаш хуружли йўтал бўлиши мумкин.
✔️Тери тошмаси
Қорнинг яна қандай алоқаси бўлиши мумкин?
Қорда оғир металлар тузлари, қўрғошин оксиди ва бошқа кимёвий моддалар каби зарарли моддалар тўпланиши мумкин. Шаҳарларда чиқинди газлар, саноат корхоналари чиқиндилари ва бошқалар туфайли бундай хавфлар етарлича.
Қор эрий бошлаганда, кимёвий моддаларнинг бир қисми тупроққа сингади, баъзилари эса шамолда ҳавода айланади. Тери ва нафас йўлларига тушиб, баъзи сезгир одамларни ёмон ҳис этишига олиб келади.
Биринчи хавф гуруҳига кирувчи болалар, айниқса чақалоқлар, ўзларининг бўйлари туфайли ерга (ва реагентларга ҳам) яқинроқ.
Улар қорни қазишни ва эриган кўлмакларда сакрашни яхши кўрадилар. Мухтасар қилиб айтганда, болалар катталарга қараганда тез-тез ифлосланган қор билан алоқа қилишади.
Бунинг сабаби топилгандек кўриниши мумкин: асосийси болани эриётган қорга яқин йўлатмаслик, аммо…муаммо бунда эмас. Расмий равишда, «эриган қор аллергияси» деб аталадиган касаллик йўқ!
Эрийдиган қорга аллергиядан қандай қутулиш мумкин?
Фарзандингизда аллергия борлигига шубҳа қилсангиз, касаллик ўз-ўзидан ўтиб кетишини кутманг, албатта, мутахассисга мурожаат қилинг. «Хавфли» давр тугамагунча, шифокор антигистаминларни тавсия этади, масалан, Супрастинекс томчилари, улар 2 ёшдан ошган болалар учун мос бўлиб, улардан фойдаланиш осон ва 6 ойгача доимий фойдаланиш мумкин.
Баъзи ҳолларда, бурун спрейи каби бошқа воситалар керак бўлиши мумкин. Улар яллиғланишни камайтириб, шунингдек, шиллиқ қаватнинг шишишини бартараф этишга ёрдам беради. Ҳеч қандай ҳолатда ўзингизча даволашга уринманг. Бу вазиятни фақат ёмонлаштиради.
Ўзингизга ва болаларингизни асранг. Доимо ҳаммаси СУПРА бўлсин ????????
* Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Ишлатишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг.