Қуёшга аллергия. Симптомлари, диагностикаси ва даволаш.

Биз йилнинг кўп қисмида об-ҳаво мўтадил ва қуёшли бўлган илиқ минтақада яшаймиз. Қуёш нурлари аллергия чақириши мумкинлиги сабабли (бу турдаги аллергик касаллик «фотодерматит» ёки «фотодерматоз» деб аталади), ушбу мавзуни батафсилроқ ўрганишга арзийди. 

Тиббий тадқиқотларга кўра, қуёш аллергияси сайёрамизнинг ҳар 10-одамида учрайди. Аёллар фотодерматитга эркакларга қараганда кўпроқ мойил бўлишади.  

Одамлар қуёш остида бўлиш ҳар кимга ҳар хил таъсир қилиши мумкинлигини англашди. Аммо қуёшга ҳам аллергия бўлиши мумкинми? Дарҳақиқат, йигирманчи асрнинг 70-йилларида олимлар қуёш нури аллергия чақириши мумкинлигини тасдиқладилар. Бугунги кунда аллергик касалликнинг ушбу тури фотодерматоз ёки фотодерматит  деб аталади.

Қуёш нурига аллергик реакциялар

Қуёшга аллергиянинг симптомлари

Симптомлар одатда қуёшдан нурланишдан сўнг деярли дарҳол ёки бир неча кун ўтгач пайдо бўлиши мумкин.

Қуёшга аллергиянинг туғма ва орттирилган шакллари мавжуд. Туғма шакли эрта болалик даврлариданоқ, орттирилган шакли эса — катта ёшда намоён бўлади.

Қуёшга аллергиянинг белгилари фотодерматит турига боғлиқ2,3.

Қичима –  тананинг очиқ соҳаларида (юз ва оёқ-қўллар) қичийдиган тошма шаклида намоён бўлади. Симптомлар баҳорда зўрайиб, ёзда аста-секин пасаяди. 

Қуёш экземаси — оддий экземанинг кичик тури бўлиб, у ўзига хос тошма шаклида (тери сатҳидан юқори кўтарилган зич бўртмалар ва ичида суюқлик билан кичик пуфакчалар) намоён бўлади.  Кучли қичимага сабаб бўлади ва стресс вақтида зўраяди. Иккиламчи инфекция билан вазият ёмонлашиши мумкин.

Хейлит — юқори ва пастки лабларда қизариш ва пўст ташлаш кўринишида намоён бўладиган юз қуёш аллергиясининг бир шакли. Лаблар шишиб, ҳажми бироз ошади.

Дисгидротик дерматит — ўзгариб турувчи руҳиятга эга ва терлашга мойил бўлган одамларга хос. Иссиқ кунларда қалин шохли қатлам билан қопланган кичик тошма ёки катта қавариқлар шаклида пайдо бўлади. Кучли қичишиш билан бирга келади.

Эшак еми — нурланишдан кейин бир неча дақиқа ичида пайдо бўлади. Баъзида у қичима каби аллергиянинг бошқа шаклларининг кашшофи бўлиши мумкин. Симптомлар баҳорда зўрайиб, ёзда аста-секин пасаяди.

Кичик қизил ёки пушти пуфакчалар шаклида намоён бўлади. Кўпинча, бел, ошқозон, кўкрак соҳаларида. 

Турғун қуёш эритемаси — ёноқларда терининг шишиши ва қизариши шаклида ифодаланади. Доғлар жуда турғун — қичишадиган бўлади. Эритемани қуёш эшак еми касаллиги билан осонгина чалкаштириш мумкин.

Пигмент ксеродерма — болаларда баҳор ёки ёзда ўзини намоён қиладиган туғма қуёш аллергияси. Терининг қизариши, ортиқча пўст ташлаши, конъюнктивит белгилари билан ажралиб туради. Натижада боланинг териси ажинсимон ва зич тузилиш тусига эга бўлади, бу эса юз чегараларининг шаклланишига таъсир қилиши мумкин. Турли ҳолларда қуёшга аллергиянинг симптомлари аста-секин йўқолиши ёки қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ёруғлик чечаги — фотодерматитнинг яна бир туғма тури. Дастлабки симптомлар 2 ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Тананинг очиқ соҳаларида — юз ва қўлларда тошма пайдо бўлиб, кейинчалик пуфакчалар ва қавариқларга айланади. Тошмалардан ташқари, ачиш, қичишиш, конъюнктивит, ёруғликдан қўрқиш ва умумий дармонсизлик пайдо бўлади. 20-30 ёшга келиб, симптомлар сусаяди.

Порфирин касаллиги — тўғма қуёш аллергиясининг учинчи тури. Тери сезгирлиги ошади — ҳатто кичик безовталикни қўзғатувчи ҳам зарар етказиши мумкин. Пуфакчалар, қавариқ, эрозия ва чандиқлар ҳосил бўлади.

Қуёшга аллергиянинг сабаблари

Мутахассисларнинг фикрига кўра, аллергия қуёш нурлари таъсирида тери остида фотосезгирликни чақирувчи омилларнинг ҳаддан ташқари тўпланиши натижасида юзага келади. Иммун-реакция узоқ вақт давом этиши мумкин.

Фотосезгирликни чақирувчи омиллар қуйидагилар бўлиши мумкин:

Қуёшга аллергияни қандай даволаш мумкин

Фотодерматит ва фотодерматоз турлари. Нима учун қуёш аллергияси пайдо бўлади.

Даволаш ҳар томонлама бўлиши керак. Фақатгина мутахассис бундай даволашни тайинлаши мумкин. Диагностика ўтказиш ва фотодерматит турини, фотосезгирлик сабабларини аниқлаш ва тўғри даволаш усулини танлаш талаб қилинади.

Агар сизда қуёшга аллергия бор бўлса, амал қилиш керак бўлган умумий тавсиялар мавжуд:

  1. Ёпиқ кийим кийинг.
  2. Максимал ултрабинафша нурланиш даврида (соат 11 дан 17 гача) ташқарига чиқишдан чекланинг.
  3. Юқори SPF даражасига эга қуёш кремларидан фойдаланинг.

Қуёшга аллергиянинг олдини олиш

Фотодерматознинг орттирилган шаклларини енгиллаштириш учун қуйидагилар тавсия этилади: